ҲАЛОЛЛИК ТИМСОЛИ

С.А. ХЎЖАЕВА Мен у вақтларда Тошкент шаҳар Фрунзе (ҳозирги Яккасарой) тумани партия қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлардим. Кунлардан бир куни, Воҳид Охунович менга қўнғироқ килиб, туман ижроия қўмитаси раиси Б.И. Бекмирзаев билан пойафзал фабрикаси яқинида, аниқроғи, пединститут биносининг ёнида кутиб туришимни сўрадилар. Нима гап экан, деб безовта бўлдик.Пойафзал фабрикасига етиб келганда ўз автомашиналарини жўнатиб юбордилар. Фабрикадан аэропортгача пиёда юриб бордик. …

КЎНГЛИ ТОЗА БЕҒУБОР ИНСОН ЭДИЛАР…

Б.С. Ҳамидов Ўтган асрнинг 80-йиллари эди. Собиқ СССРнинг марказий органлари томонидан, Бош прокуратуранинг гдлян-иванов гуруҳига мислсиз ваколатлар берилиб, Шароф Рашидовнинг вафотидан кейин унинг номини таҳқирлаб, «ўзбек иши»ни ўйлаб топиб, миллатимиз шаънини булғадилар.Шароф ака билан ишлаган одамлар унинг донолиги, ақллилиги, ўз замонасининг етук сиёсий давлат арбоби сифатида тан олишган. У кишини халқаро майдондаги хизматлари ҳам катта бўлган. Кубадаги инқирозни бартараф этишда …