МОВИЙ ГУМБАЗ

Б.С.Акбаров Мен шаҳар марказидаги «Мовий гумбаз» («Голубые Купола») кафесига мудирлик қилган кезларим эди. Умумий овқатланиш бошқармаси бошлиғи Қўшаков Маъмуржон ака мени чақириб, Тошкент шаҳар ижроқўми раиси Воҳид Охунович Козимов «Мовий гумбаз»ни чет эллик сайёҳлар келиб овкатланадиган, ўзбек миллатига хос тарзда безаб, кўзни қувонтирадиган, ҳам замонавий, ҳам минг йиллик тарихимиз, ўтмишимизни эслатиб турувчи кўринишга келтириб таъмирлашни тавсия этганликларини айтди.«Малика» фабрикасига қарашли …