Тошкент шаҳрини катта организмга қиёсласак бўлади. Илмий ишим «Тошкент автоматлашган бошқарув тизими (АБТ) мисолида мураккаб ҳудудий мажмуаларни бошқариш» (Управления сложными территориальными комплексоми на примере АСУ Ташкента) деб аталарди. Қайсидир съездда қарор қабул қилинди: «Умумдавлат автоматлашган бошқарув тизимини ташкил этиш» (Создание общегосударственной автоматизированной системы управления). Биринчи бўлиб биз шаҳарда АСУни ташкил қилдик. Бир йигит бор эди (Васил Қобулович уни менга тавсия қилганди), у 50 та олимларни тўплади. Система бўйича водопровод, канализация, под система труда, питания, жами – 48 та бўғин бор шаҳарда. Иш бошладик. Мен бош конструктор бўлдим. Кибернетика институти директори академик Восил Қобулович Қобулов бизга маслаҳат бериб турдилар.
Бир куни АСУнинг СССР бўйича ташкилотчиси келди ва ишимизни маъқуллаб, бир мақола чиқарамиз, деди. Ўшанда номимдан бир мақола чиқардик. Шу мақола юзасидан менга Новосибирскдан, Москвадан, Донецкдан таклифлар туша бошлади. Барча хатларга жавоб ёзишга ҳаракат қилардим. Кейин
Москвада катта конференция бўлди. Биринчи сўзни шу соҳанинг академиги (собиқ СССРда) В.М. Глушков олган бўлса, иккинчи бўлиб мен сўзга чиқдим. Мени барча раислар таниб қолишганди. Бокудан Ойдин Муҳаммедов деган йигит Тошкентга келиб, бу ерда шу масала бўйича ўрганди. Москвадаги домламиз таклифи билан мен кандидатлик ишимни бошлаб юбордим…АСУ бўлмаса ишни ривожлантириб бўлмайди. Чунки одамнинг имконияти маълум чегарада тўхтайди. Америкада бўлганимда, бир шаҳар мэри мени уларнинг АСУси билан таништирди. Солиқчилар ёнида бўлдим. У ерда аҳоли томонидан солиқ тўланишига катта эътибор берилар экан. Бир киши келиб солиқ тўлади, уни кузатиб турдим: карточкасини тиқиб, учта тугмани навбатма-навбат босди. Ундан тугмаларнинг аҳамиятини сўрадим, у эса, бир тугма федерал, иккинчиси штатга кетадиган, бошқаси шаҳарники, деб жавоб берди. Мэрнинг кабинетида туриб, ҳозир қанча машина ишлаяпти, қанча сув шаҳарга киряпти… ҳаммасини шу пайтнинг ўзида кўриб туриш имкониятига эга экан. АҚШда АСУ ўша пайтлардаёқ шаҳар ҳаётининг барча йўналишларини аниқ ва тўла назорат қилиш имконини берар экан.
Бизда АСКИР (автоматизированная система контроля исполнения) деган нарса бор эди. Чиқарган қарорларингиз бажарилишининг информацион кўрсаткичлари. Уларни ҳар куни менга қўлда ёзиб олиб киришар эди. Доимо назоратда бўлади, қарорлар ижроси таъминланмаган жойларни бемалол ўрганиш мумкин эди. Бу ишни жадаллаштириб юбордик. Шаҳардаги озиқ-овқат масалалари, ишсизлар бўйича маълумот, шаҳар соҳаларига оид барча маълумотлар мониторинг қилинарди. Шунга қараб режалар тузиларди. Бу информация бўлмаса, раҳбарлик қилиш мушкуллашарди. Қанча сув келяпти, шаҳарда қанча жиноят содир бўляпти ва ҳоказо. Тўлиқ информация табулаграммаси келиб турар эди менга. Шунга қараб иш юритардик.