Ҳурматли Эркинжон!
Аввало Ваҳид Охуновични “Умир мазмуни” асарларини юборганингиз учун ўта миннатдорман. 2-ноябрь куни олиб келиб беришди, жуда мароқ билан ўқиб чиқдим, чунки 1964 йилдан Ваҳид Охунович билан танишмиз, мен уларни ҳам биринчи устозларимдан деб биламан. Шу йили Фарғона вилояти комсомол комитетини биринчи секретари бўлиб ишлаганимда, Ваҳид Охунович Қўқон шаҳар партия қўмитасини 1-секретари эдилар. Шаҳардаги энг оғир даврда фаолият олиб бориб, ҳаммага бир кўз билан қараб, гуруҳвозликларга барҳам бериб, тинч, саноати ривожланган шаҳарга айлантирганларини ўзим гувоҳиман.
Мен тажрибам етарли бўлмаган, ёшлар сардори, “Субординация” деган сўзни маъносини ҳам яхши тушунмасдан, кўп марта интизомсизликга йўл қўйган Қўқон шаҳар комсомол комитетини 1-секретарини масаласини бюрода кўриб ишдан бушатдик. Аммо олдиндан юқори партия, комсомол органлари билан маслаҳатлашиш кераклиги (чунки бу лавозим ҳатто Ўзбекистон марказий компартия номенклатурасига кирар эди) ҳаёлимга ҳам келмаган.
Қўқонга бориб Ваҳид Охунович билан учрашганимда: “Кадрларни танлаш, тарбиялаш, авайлаб ўстиришимиз зарур”-деган насиҳатлари, кейинги раҳбарлик иш фаолиятларимда доимий қонуниятга айланди.
1969 йили Ваҳид Охунович Ўзкомпартия Марказкомини транспорт бўлими бошлиғи, мен эса 1970 йили енгил ва озиқ-овқат саноати бўлим инструктори бўлиб ишлаган давримизда (мен иш фаолиятимни Марғилон ипак комбинатида смена мастери лавозимидан бошлаганим ва 14 минглик жамоа аъзолари 1200 комунисти бўлган партия қўмитаси секротари бўлганим учунми, шу йилиёқ аппарат партком секретарига муовин этиб сайлашди), кейинги фаолиятларда ҳам иш юзасидан муҳокамаларда учрашсак ўта маданиятли, самимият билан сўрашишлари, қўйилган масалаларни аниқ қилиб ечишлари яна битта мактаб эди.
Ҳозир Республика “Нуроний” жамғармасида фаҳрийлар билан учрашганимизда қадриятларимизга тўхталиб, эслаб, Ваҳид Охунович Козимовни Тошкент шаҳридаги фаолиятларини, қандай меҳр билан пойтахтни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган ҳиссаларини миннатдорчилик билан эсланадилар.
Ватанимизни давлат арбоби, фидоий ва жонкуяр раҳбар, камтарин ва олий жаноб инсон Ваҳид Охунович Козимов ўзларини қолдирган излари-ю буюк мерослари билан доимо бархаёт бўлиб қоладилар.
Узтозимни барча сулола давомчиларига сиҳат-соломатлик, бахтли ҳаёт, улуғ мартаба ва истакларингизни ҳамиша рўёбга чиқишини тилаб-
Алимова Халимахон Алимовна
05.11.2020
Дорогая Халима Алимовна!
С большим интересом прочитал Ваши воспоминания о моём отце Вахиде Ахуновиче. Нам детям всегда приятно слышать добрые воспоминания о наших родителях, от людей кто был знаком с отцом, кто сам по своему характеру является образцом умения быть преданным высоким идеалам служения своему народу, является эталоном высоких критериев нравственности. Я с радостью поздравляю Вас с Юбилеем, который отмечался в Фонде Саодат Гафуровны и освещался в средствах массовой информации. Желаю вам только светлых и радостных дней в жизни. Вы есть тот человек, кто знал и помнит моего отца. Это означает для меня, что он жив, потому что он продолжает жить в вашей памяти и в памяти тех, кто его знал, а это очень согревает мне мою душу, помогает смягчить боль от его потери.
С уважением Эркин Вахидович Казимов.
Суббота, 5 декабря 2020, 13:54 +03:00 от Khalimakhan Alimova <alimova.halimahon@yandex.ru>: