Воҳид Охунович Козимовнинг ҳаёти ва иш фаолияти ҳақида биографик маълумот

1927 й. 2 июнь. Қўқон шаҳрида туғилди. Отаси Козим Охунов (1885 – 1953), онаси Мунис Усмонова (1908–1998) – уй бекаси, иккинчи жаҳон уруши йилларида колхозчи.
1934 й. Марғилон шаҳри «Горчокова» стан­циясидаги ўрта мактабнинг 1-синфига боради.
1939 й. Ёшлар Иттифоқи аъзолигига киради. «Катта Фарғона канали» қурилишида ташвиқотчи – агитатор.
1940 й. Охунбобоев районидаги ёзги пионер лагерида пионерлар етакчиси.
1941 й. Уруш. Фронтдан эвакуация қилинган аҳолини кечаси чойхоналарга, кундузи эса одамлар шахсий уй-ҳовлиларига жойлаштиришда кўмакчи.
1942 й. 8-синф. Ҳарбий иш, имтиҳонлар. Қарияларни (60 ёшгача) ҳарбий машқга тайёрлаш взводи командири.
1943 й. Ёз. 3 ойлик 1 синфдан 7 синфгача болаларни математикага ўқитиш курсларини битириб, 1 сентябрдан бир пайтда Марғилон шаҳридаги мактабда, жисмоний тарбия ва математика ўқитувчиси, тўлиқсиз ўрта мактаб завучи, директори, колхоз
раиси.
Пахта йиғим-теримидаги ютуқлари учун Халқ маорифи бўлимининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.
1944 й. Мактабда ўқиш билан бирга, эвакуация қилинган ўқувчи болаларга рус мактаб­ларида ўзбек тили ўқитувчиси.
Ўрта мактабни Олий ўқув юртига имтиҳонларсиз қабул қилинадиган аъло баҳоли аттестат билан тугатади.
1944 й. август. Тошкент темирйўл муҳандислар институтига «Темир йўллар эксплуатацияси» факультетида ўқишга киради.
1946 й. Август. 1941–1945 йй. «Улуғ Ватан» урушидаги матонатли меҳнат учун медали билан тақдирланди.
1948 й. Ёзги ҳарбий ўқишлар. Давлат имтиҳонларини топшириб, «Ҳарбий алоқа ва темирйўлларни тиклаш» мутахасиси бўлди.
1949 й. июль. Институтни тугатиб, «Темирйўллар муҳандиси» ихтисосини олди.
Ҳарбий унвони «Темирйўл транспорти инженер-лейтенанти».
Горгаково станциясига (Марғилон ш.) станция навбатчиси этиб жўнатилади.
1949 й. декабрь. Серово (IV класс) станция­сига (ҳозирда Фурқат п.) бош­лиқ этиб та­йинланади.
1950 й. ноябрь. Наманган (III класс) станциясига бошлик этиб тайинланади.
1951 й. март. Қўқон (II класс) темирйўл станциясининг бош инженерри.
1951 й. сентябрь. Марғилон ( II класс) темирйўл станциясининг бошлиғи.
1952 й. август. Уйланади. Турмуш ўртоғи – Усмонова (Козимова) Кимёхон, 1930 й.т.
1953 й. сентябрь. Тошкент темирйўли сиёсий бўлимига инструктор бўлиб ишга ўтказилади. Инженер-капитан унвонини олади.
1954 й. Гулчеҳра исмли қизи туғилади.
1956 й. Тошкент темир йўллари оператив-тақсимлаш бўлими бошлиғининг катта ёрдамчиси.
1956 й. Ўғли Эркинжон туғилади.
1957 й. Тошкент шаҳар товар станцияси бош­лиғи этиб тайинланади.
1958 й. «Тошкент – товарный» станцияси бошлиғи этиб тайинланади.
1959 й. Тошкент темирйўлларининг сиёсий бўлимининг, бошлиқ ўринбосари этиб ишга ўтказилади.
1960 й. Гулнора исмли қизи туғилади.
1962 й. СССР Темирйўллари министрининг буйруғига асосан Тошкент темирйўлининг Фарғона бўлимига бошлиқ этиб тайинланди. Қўқон шаҳри. Генерал-директор унвонини олади.
1963 й. июнь. Қўқон шаҳар партия қўмитасининг биринчи котиби.
1963 й. декабрь. Фарғона вилояти депутати, «Ҳурмат белгиси» ордени билан мукофотланди.
1969 й. Тошкент Ўзбекистон МК Транспорт бўлими бошлиғи лавозимига тайинланади.
1971 й. 8-чақириқ. ЎзССР Олий Совети депутати этиб сайланади. Олий Советнинг транспорт ва алоқа комиссиясининг раиси.
«Меҳнат Қизил байроғи» ордени билан тақдирланади.
1972 й. август. Тошкент шаҳар Ижроия Қўмитасининг раиси этиб сайланади.
1973 й. Ўзбекистон МҚ аъзолигига номзод бўлади.
1975 й. 9-чақириқ Ўзбекистон Олий Совети депутати, Олий Совет Президиуми аъзоси.
1976 й. март. Иккинчи «Меҳнат Қизил байроқ» ордени билан мукофотланади.
1978 й. март. «СССР транспорт қурувчиси» фахрий унвонига сазовор бўлади.
1978 й. Партиянинг XIX съездида Ўзбекис­тон МҚ аъзоси этиб сайланади.
1980 й. Ўзбекистон Олий Совети депутати, Сиёсий Совет Президиуми аъзоси.
1981 й. Партиянинг XX съездида Ўзбекис­тон партия МҚ аъзоси этиб сайланади.