КЎНГЛИ ТОЗА БЕҒУБОР ИНСОН ЭДИЛАР…

Б.С. Ҳамидов

Бахтиёр Султонович Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Банклар Ассоциацияси Раиси.
Бахтиёр Султонович Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон
Республикасининг Банклар Ассоциацияси Раиси.

Ўтган асрнинг 80-йиллари эди. Собиқ СССРнинг марказий органлари томонидан, Бош прокуратуранинг гдлян-иванов гуруҳига мислсиз ваколатлар берилиб, Шароф Рашидовнинг вафотидан кейин унинг номини таҳқирлаб, «ўзбек иши»ни ўйлаб топиб, миллатимиз шаънини булғадилар.
Шароф ака билан ишлаган одамлар унинг донолиги, ақллилиги, ўз замонасининг етук сиёсий давлат арбоби сифатида тан олишган. У кишини халқаро майдондаги хизматлари ҳам катта бўлган. Кубадаги инқирозни бартараф этишда Шароф Рашидович жуда катта роль ўйнайди. Шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қонли можароларни бартараф этишда нозик дипломатик қобилиятга эга бўлган Ш. Р. Рашидов икки мамлакат раҳбари Лал Баҳодур Шастри ва Муҳаммад Аюбхон билан учрашиб, Тошкент музокаралари натижасида «Тинчлик битими» тузилиб, уруш тўхтаган.
Шароф Рашидович ташаббуси билан Тошкентда ўтадиган турли хил Халқаро анжуманларга, Халқаро Тошкент кинофестивалини ўтказишда Воҳид Охунович Козимов бош-қош бўлди. Биродарлашган шаҳарлар ҳоким (мэр)ларининг ўзаро учрашувлари натижасида Америкада, Африка, Осиё мамлакатлари билан дўстлик ришталари кучайди, халқлар ўртасида ўзаро тинч-тотув яшаш нақадар буюк бахт эканлиги тараннум этилди. Мана шу оламшумул ишларда Воҳид Охуновичнинг ноёб ташкилотчилик салоҳияти, юксак диди турли давлат раҳбарларини Ўзбекистон пойтахти бўлган Тошкенти азимда кутиб олиш, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгиллиги, қалби тозалигини бошқа халқ вакилларига танитишда муҳим аҳамият касб этган. В.О.Козимовни билган, у билан бир неча сония суҳбатда бўлган оддий инсонлар ҳам меҳридарё бу одамнинг қалбидан чиққан илиқ нурдан ўз қалбида бутун умрга эсда қоларлик самимийликни, соддаликни муҳрлаб оларди.

Тошкент Ҳалқаро Осиё, Африка ва Лотин Америка мамлакатлари кино фестивалида В.О.Козимов машҳур ҳинд киноартисти Шиши Капур билан ( Радж Капурнинг уғли). Тошкент, 1078 йил.
Кинофестиваль қатнашчилари: Нонна Мордюкова ва Зинаида Кириенколар билан.

Катта-кичик шаҳар йиғилишида инсон нафсониятига тегмайдиган даражадаги сиполик ва босиқлик билан айтилган танбеҳларни Тошкентнинг ҳар бир тумани раҳбарлари, икки миллионлик саноат шаҳрининг турли бўғин раҳбарлари тўғри қабул қилар, ўзига жиддий хулосалар чиқариб, нуқсонларни бартараф этар эди.
Воҳид Охунович доим шаҳарнинг турли туманларини айланиб юришни одат қилиб олган эдилар. Улар хизмат автомашиналарини маҳаллага кираверишда қолдириб, яёв юриб, турар-жой, маҳалладаги яшовчи оддий фуқаролар билан йўл-йўлакай саломлашиб, суҳбатлашиб, сўнгра маҳалла идорасига кирардилар. Маҳалла фаолларини бир жойга жамлаб самимий суҳбат уюштирардилар. Ёшу қарини ўйлантирадиган муаммоларни жойида ҳал қилишга одатлангандилар. Бу ҳолни кўрган одамларда ҳокимият вакилларига, давлат идораларига бўлган ишонч ортар эди. Барча мунозарали баҳслашув ва муҳокамалардан сўнг Воҳид ака одамларга: «Яна бизга қандай топшириқлар бор?», – деб сўраб ҳам қўяр эдилар. Миннатдор бўлган кишилар юксак дид, ақл-фаросат, камтар, беназир одамни кўчагача чиқиб кузатиб қўяр эдилар
Пойтахт аҳолисининг кундалик турмуш шароитини яхшилаш, меҳнат аҳлини юксак қадрлаш Воҳид Охуновичнинг бутун умри давомида асосий инсонийлик мезони бўлиб қолди. Уни билганлар хотирасида бу инсон дилкаш, қувноқ, кези келганда принципиал, қаттиққўл раҳбар сифатида сақланиб қолади. Ундан яхши ном, яхши амал, эзгу ишлар қолди. Инсондан сўнг қолган яхши хотираларнинг ўзи энг катта бахт эмасми!

Бутунжахон биродарлашган шаҳарлар конгресида. Маракаш 1981 йил.

Жавоб қолдиринг