УСТОЗ ВА МУРАББИЙ

Мен Воҳид Охунович Козимовни 1972 йилдан бери танирдим. 1972 йил февралида мени Тошкент шаҳар партия қўмитаси бюро аъзолари, Тошкент шаҳар партия қўмитаси котиби Солиҳ Рашидович Расулов ва шаҳар ижроқўми раиси Воҳид Охунович Козимов билан шаҳар партия қўмитаси қурилиш бўлими мудири бўлиб тайинланишим, шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланишим олдидан суҳбатга чақиришганда илк бор кўришгандим.Суҳбат чоғида менга Тошкент Темирйўл транспорти муҳандислари институтида …