ҲАЁТ МАКТАБИ

К.Р.Расулов Тошкентга хорижий ва қардош республикаларнинг турли даражадаги делегациялари ташриф буюриб, бу ташрифга Ш.Р. Рашидов бошчилигида Асатилла Ашрафович Хўжаев, Воҳид Охунович Козимовларнинг бевосита иштирокида пухта тайёргарлик кўрилар эди.1976 йил куз ойларида собиқ Совет Иттифоқига Филиппин давлати президенти Фердинанд Маркос ва унинг рафиқаси Имельда Маркос келиши, мазкур давлат ташрифи натижасида дипломатик алоқалар ўрнатилиб, халқаро муносабатларнинг муҳим йўналишлари бўйича келишувлар, битимлар тузилишикўзда …

ЮКСАК МАДАНИЯТ СОҲИБИ

А.Қ.Толибжонов Мен Воҳид Охунович Козимов Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раиси бўлган кезларда бу буюк инсон билан елкама-елка шаҳар умумий овқатланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Ўз хизмат вазифам боис Республика пойтахтида уюштириладиган турли тадбирларда бу юксак маънавият, қобилият соҳибининг тиниб-тинчимаслиги, беҳаловатлиги, оддий меҳнаткаш халқ дарди, ўйи, уларнинг кундалик турмушини яхшилаш, ёрдам бериш дарди билан кун кечирган улуғ …