ЯНГИ АЭРОПОРТ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ

Мени марказқўмга ишга олишаётганда Шароф ака менга транспорт ва авиация соҳасида муаммолар борлиги, бу муаммоларнинг бири авиацияга тааллуқли бўлиб, бу ердаги ИЛ-62 самолётини таъмирлайдиган 243-заводнинг катта цехларини қуриш кераклиги, шаҳарда янги аэропорт биносини ҳам қуриш зарурлигини айтдилар. Ҳозир Москвада аэропроект институти лойиҳани тайёрлаяпти, ўшаларни бошқарасиз, деб топшириқ бердилар. Ўша йиллари завод ҳам қурилди. Аэропорт масаласида проект бор-у, йўл кўп­ригига етганда …

ҲАЙКАЛЛАР ҚУРИЛИШИ ТАРИХИ

Мен Тошкент шаҳар ижроя қўмитасига 1972 йилда ишга ўтганимда шаҳар партия қўмитаси биринчи котиби Солиҳ Рашидович Расулов эди. Бир қанча муддат ўтганидан сўнг шаҳардаги биринчи навбатда бажариладиган ишлар режасини жой-жойига қўйганимизда иккимизни Шароф Рашидович Марказқўмга чақирдилар. Москва билан сўзлашиб, Пушкиннинг ҳайкалини янгиланглар, иккинчидан, Халқлар дўстлиги саройи олдига Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган ҳайкал ўрнатишни ўйлаб кўринглар. Бундан ташқари, Тошкент зилзиласига бағишланган ҳайкал …