ШАҲАР БОШ ПЛАНИ ТЎҒРИСИДА

Бош план бу қандайдир хаёлий нарса эмас. Унга шаҳарнинг барча муаммолари атрофлича ўрганилгандан кейин, ҳал этилиши зарур бўлган энг муҳим масалалар киритилади. Бош планга иш жараёнида, айрим ўринларда зарур ўзгартиришлар киритиларди. Юнусободгакираверишдаги кўприк ёнида Хотира май­дони планда йўқ эди, лекин қурилди. Демак, раҳбарлар келиб, ҳозирги замонга тўғри келадиган иншоотларни лойиҳага киритишган экан. Ўша план кабинетимдатурарди. Шаҳар йўлларининг контурлари асос бўлиб, …

ЧЕТ ДАВЛАТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР

Тошкент шаҳрининг чет давлатлар билан алоқалари шаҳар ижроқўми ишининг йўналишларидан бири ҳисобланарди. Тошкент кейинги йилларда кўп мамлакатлар шаҳарлари билан биродарлашган, дўстлашган эди. Югославиянинг Скопле шаҳри билан ҳам биродарлашди. Сабаби, у ерда ҳам зилзила бўлиб, ҳудуди ҳам Тошкент шаҳри билан тенг келарди. Урушдан кейинги даврда Скопле – Македониядан келган коммунистларнинг, грекларнинг жамоалари Тошкентда бўлган. Шу орқали борди-келди бўлиб Тошкент шаҳри Скопле …