ШАРАФ РАШИДОВИЧ РАШИДОВ ҳақида
Ҳаётимда кўп раҳбарлар билан ишлагандим. Шулардан менда катта таассурот қолдиргани Шароф Рашидович билан ишлаган пайтларим. Мен юқорида ўз таасуротларим ҳақида гапирган эдим. Ҳозир яна баъзи таасуротларга ҳам тўхталмохчиман. Шароф Рашидович нафақат юқори мартабали раҳбар, балки улуғ инсон эдилар. У инсон ҳақида тарихимиз янада кенг ижобий баҳосини беради, албатта. Мен эса у киши билан ишлаган даврим ҳақидаги таассуротларимни айтишим мумкин. Шароф …
ҲАМНАФАСЛИК
Кимёхон Носировна Козимовахотиралари(В.О. Козимовнинг турмуш ўртоғи) 1953 йилда Воҳид Охунович 25 ёш тўлганди. У кишини яқиндагина Марғилондаги «Горчаково» темирйўл станцияси бошлиғи лавозимидан Тошкентга Ўрта Осиё темир йўлининг сиёсий бошқармасига инструктор этиб тайинлашади (бу бўлим 1956 йилгача фаолият кўрсатган).Бизнинг оиламизга Тошкент Темирйўл вокзали рўпарасидаги «Военторг» магазини жойлашган бинонинг 2-қаватидан икки хонали уй ажратиб беришади. Бу бино ўзининг гўзал архитектура лойиҳаси билан …


