ШАҲАР АВТОМАТИК БОШҚАРИШ СИСТЕМАСИ
Тошкент шаҳрини катта организмга қиёсласак бўлади. Илмий ишим «Тошкент автоматлашган бошқарув тизими (АБТ) мисолида мураккаб ҳудудий мажмуаларни бошқариш» (Управления сложными территориальными комплексоми на примере АСУ Ташкента) деб аталарди. Қайсидир съездда қарор қабул қилинди: «Умумдавлат автоматлашган бошқарув тизимини ташкил этиш» (Создание общегосударственной автоматизированной системы управления). Биринчи бўлиб биз шаҳарда АСУни ташкил қилдик. Бир йигит бор эди (Васил Қобулович уни менга тавсия …
ТЕЛЕМИНОРА
Халқлар Дўстлиги саройи билан «Пахтакор» стадиони орасидаги майдон шаҳар ҳудудининг энг муаммоли жойларидан бири эди. Метронинг ёнидаги уйлар қурилиши борасидаги муаммолар кўп эди, улар метродан 300 метр узоқликда қурилиши шарт бўлган. Анча жанжаллар бўлди. Кейингилари узоқроқда қурила бошланди. Метро қурилиши юришиб кетгандан кейин телеминорани қуриш масаласига янада жиддий киришилди. КПСС МҚ бунга руҳсат берди. 1972–1973 йилларда телеминорани ҳозирги ўрнига ўрнатиш …