МОСКВАЛИКЛАР ҚУРГАН УЙЛАР…
Шаҳарнинг ўртасига Москвадан келган қурувчилар 20 қаватли уйлар қуриб беришди. Унинг ҳам алоҳида тарихи бор. Пушкин кўчасининг чап томонида майда-пастқам уйлар бўларди. Бир куни Шароф ака Москвадан келдилар-да, айтдиларки, Москва партия қўмитаси биринчи котиби, КПСС МКнинг сиёсий бюро аъзоси В.В. Гришин билан гаплашдим. Унга Москвадаги уйлар ёқиб қолганини айтганимда, у кулиб: «Майли, қуриб берамиз! Лекин сизлар бизга нима қилиб берасизлар?» …
ЯНГИ АЭРОПОРТ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ
Мени марказқўмга ишга олишаётганда Шароф ака менга транспорт ва авиация соҳасида муаммолар борлиги, бу муаммоларнинг бири авиацияга тааллуқли бўлиб, бу ердаги ИЛ-62 самолётини таъмирлайдиган 243-заводнинг катта цехларини қуриш кераклиги, шаҳарда янги аэропорт биносини ҳам қуриш зарурлигини айтдилар. Ҳозир Москвада аэропроект институти лойиҳани тайёрлаяпти, ўшаларни бошқарасиз, деб топшириқ бердилар. Ўша йиллари завод ҳам қурилди. Аэропорт масаласида проект бор-у, йўл кўпригига етганда …