ҲАЙКАЛЛАР ҚУРИЛИШИ ТАРИХИ

Мен Тошкент шаҳар ижроя қўмитасига 1972 йилда ишга ўтганимда шаҳар партия қўмитаси биринчи котиби Солиҳ Рашидович Расулов эди. Бир қанча муддат ўтганидан сўнг шаҳардаги биринчи навбатда бажариладиган ишлар режасини жой-жойига қўйганимизда иккимизни Шароф Рашидович Марказқўмга чақирдилар. Москва билан сўзлашиб, Пушкиннинг ҳайкалини янгиланглар, иккинчидан, Халқлар дўстлиги саройи олдига Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган ҳайкал ўрнатишни ўйлаб кўринглар. Бундан ташқари, Тошкент зилзиласига бағишланган ҳайкал …

ТРАНСПОРТ КЎПРИКЛАРИ ҚУРИЛИШИ

Кейинги йилларда шаҳарда транспорт-автомашиналар кўпайгани сари кўчаларимиз торайиб қолди. Машиналар ҳаракати натижасида, светофорлар олдида тирбандлики ҳолати кўпайиб қолди. Шунда олдимизда шаҳарнинг ичида 5–6 та кўприк қуриш масаласи кўндаланг бўлди. Собир Раҳимов, Акмал Икромов ва Октябрь районлари ўртасидан Бўзсув канали ўтарди. Нариги томонига ўтиш учун 10–15 км айланиб ўтиш керак бўларди. У ерда жарлик шу даражада эдики, ўртадаги ариқнинг эни 30 …