ТОШКЕНТНИ БИРГАЛИКДА ҚУРГАНМИЗ

Тошкент зилзиласидан кейин барча манбаларда шаҳарда 350 минг оила хонадонлари бузилди, зарар етказилди дейилган. Тошкентда 30–40 фоиз аҳолининг иморатлари зарар кўрди. 1969–1970 йилларда Тошкентга келган ёрдамчилар ўзларининг мажбуриятларини бажариб, ўз юртларига қайтишди, баъзилари эса Тошкентда қолишди. Шу даврда бир йилда тахминан бир миллион квадрат метр уй-жой қурилди. Бу ўрта ҳисобда 25 мингта квартира дегани. 1970 йилда шундан 50 минг квадрат метр шахсий уйлар, …

ШАҲАР АВТОМАТИК БОШҚАРИШ СИСТЕМАСИ

Тошкент шаҳрини катта организмга қиёсласак бўлади. Илмий ишим «Тошкент автоматлашган бошқарув тизими (АБТ) мисолида мураккаб ҳудудий мажмуаларни бош­қариш» (Управления сложными территориальными комплексоми на примере АСУ Ташкента) деб аталарди. Қайсидир съездда қарор қабул қилинди: «Умумдавлат автоматлашган бошқарув тизимини ташкил этиш» (Создание общегосударственной автоматизированной системы управления). Биринчи бўлиб биз шаҳарда АСУни ташкил қилдик. Бир йигит бор эди (Васил Қобулович уни менга тавсия …