ТОШКЕНТГА КЎЧИШ…

1969 йилда мени Марказқўмга–Шароф Рашидович Рашидов ҳузурига боришимни телефон қилиб айтишди. Бирор айб иш қилиб қўйдиммикан, деган хаёлга бордим. Кечки соат бешларда уларнинг олдиларига кирдим. «Қўқонда ишлар қалай?» – Шароф Рашидович бошлаган ишларим ҳақида сўрадилар. «Тошкентда ҳозир жуда катта қурилишлар бошланди. Метро қуришимиз керак. Янги аэропорт қуришимиз керак. Тошкентда яна йўл кўприкларини қуришимиз керак! Сизни Тошкентга – Марказқўмга олиб келсак. …

ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИДА

1972 йиллар эди. Мен меҳнат таътилида Иссиқкўлда оилам билан дам олаётгандим. Менга одам юборишиб, тезда Тошкентга қайтиб МҚга боришимни айтишди. Ҳали бир ҳафтача дам олишимиз керак эди. Кечқурун етиб келдик. Кейин Шароф Рашидович эртаси куни соат ўнларда метро қурилишларини бирга айланиб чиқишни таклиф қилдилар. Бир-иккита станциялар қурилиши тўхтаб қолган экан. «Комсомол кўли» атрофи аҳоли зич яшайдиган ҳудуд эди.Метро қурилиши раҳбарлигига …