ТЕМИРЙЎЛ – ДАВЛАТ ИЧИДАГИ ДАВЛАТ

Шундай қилиб, обкомга ишга ўтмай қолдим. Мени обкомга олишларини бизнинг раҳбарлар билишган экан. «Бу бизга зарур кадр, Тошкентга олиб кетишимиз керак, бўлмаса булар уни ўзларига олиб қўйишади деб, мени чақиртиришди. Менга: «Сизни Тошкентга, политотделга инструктор қилиб ишга оламиз, оилангиз ҳам бор экан», – дейишди. У пайтда, яъни 1952 йили уйланган эдим. Шундай қилиб мен Тошкентда ишлай бошладим.Бу лавозимнинг масъулияти жуда …

ОИЛАМ ҲАҚИДА

Умр йўлдошим Кимёхон тоғамнинг қизи бўлган. Биз Марғилонда, улар Қўқонда яшашарди. Кимёхон 1930 йилда туғилганди. У ўрта мактабни олтин медаль билан битирган. Носирхон тоғам олий маълумотли ҳисобчи эдилар. Аёллари уй бекаси бўлган. Фарзандларининг каттаси Кимёхон, кейингилари Насимхон, Раънохон, Гўзалхон. Кимёхон 1947 йилда Тошкентда олий ўқув юртига киргандан сўнг ота-онаси қизим қийналиб юрмасин деб, Қўқондаги уйларини сотиб, Тошкентга кўчиб келишади. Носирхон …