МОВИЙ ГУМБАЗ

Б.С.Акбаров Мен шаҳар марказидаги «Мовий гумбаз» («Голубые Купола») кафесига мудирлик қилган кезларим эди. Умумий овқатланиш бошқармаси бошлиғи Қўшаков Маъмуржон ака мени чақириб, Тошкент шаҳар ижроқўми раиси Воҳид Охунович Козимов «Мовий гумбаз»ни чет эллик сайёҳлар келиб овкатланадиган, ўзбек миллатига хос тарзда безаб, кўзни қувонтирадиган, ҳам замонавий, ҳам минг йиллик тарихимиз, ўтмишимизни эслатиб турувчи кўринишга келтириб таъмирлашни тавсия этганликларини айтди.«Малика» фабрикасига қарашли …

БОЛАЛИГИМ…

Ота-боболаримизнинг барчаси қўқонлик бўлишган. Мен ҳам 1927 йилнинг июнь ойи­да Қўқон шаҳрида туғилганман. Баъзилар бизни марғилонлик дейишади. Тахминан 3–4 ёшимда отам Марғилонга ишга кетганидан сўнг ўша ерга кўчиб борганмиз. У маҳалда Марғилон темирйўл станцияси «Горчаково станцияси» деб аталган. Биз шу станциянинг яқинидаги ҳовлида турганмиз. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамни ҳам ўша ерда беришган. Шунинг учун ҳам бизни кўпчилик марғилонлик дейишади.Авваллари келиб чиқишимиз …