БОЛАЛИГИМ…

Ўзи аслида тўлиқ исм-шарифим – Козимов Воҳид Козимович. У пайтлар отасининг исми сўралмас эди. Бир куни 6–7-синфда ўқиб юрган кезларимда «Отангнинг исми нима?» деб сўрашганида, шошиб «Охунович» деб юборибман. Чунки ўшанда Воҳид Козимович Козимов дейилиши менга ғалати туюлган. Шу-шу Охунович бўлиб қолдим, мендан кейингилар ҳам.Оиламизда бир қиз, беш нафар ўғил фарзанд бўлган. Каттаси мен. Мендан кейинги укам Валихон. Марғилонда мактаб …

ТАЛАБАЛИК ЙИЛЛАРИМ

1944 йили 10-синфни битирдим. Мени ҳарбий ҳисобга олишди. Ўша пайтларда математика фанидан яхши ўқиган ўқувчиларни ҳарбий ҳисобга олишарди. Новосибирскдаги ҳарбий инженерлар институтига чақириш­лари мумкинлигини айтишди. Июль ойида Тошкентга бордик. У ерда бизга уруш якунига етиб бораётгани учун Новосибирскдаги ҳарбий инженерлар институти – Гражданлар транспорти институтига айлантирилганини айтишди. Шундан сўнг, Тошкент ёки Ленинград институтига ўқишга киришни таклиф қилишди.Тўрт киши эдик, ҳаммамиз …