КАТТА ҲАЁТГА БИРИНЧИ ҚАДАМ

Институтни тамомлаганимдан сўнг, талабаларнинг тақсимоти бошланди. Баъзилар Олмаотага, баъзилар Душанбега, яна бирлари Ашхободга кетди. Мени «Горчаково» стан­циясига юборишларини илтимос қилдим. Бизда институтни битиргач, стажировкага юборишарди. Ишни аста-секинлик билан пастдан юқорига қараб бошладим. Айтганимдай, мени ўша станцияга юборишди. У ерга борсам, станция раҳбари инженер-лейтенант экан, мен ҳам инженер-лейтенант. Шундай қилиб ишни бошлаб юбордим. Иш вақти 12 соатни ташкил этарди. Эрталабки 9:00 …

ТЕМИРЙЎЛ – ДАВЛАТ ИЧИДАГИ ДАВЛАТ

Шундай қилиб, обкомга ишга ўтмай қолдим. Мени обкомга олишларини бизнинг раҳбарлар билишган экан. «Бу бизга зарур кадр, Тошкентга олиб кетишимиз керак, бўлмаса булар уни ўзларига олиб қўйишади деб, мени чақиртиришди. Менга: «Сизни Тошкентга, политотделга инструктор қилиб ишга оламиз, оилангиз ҳам бор экан», – дейишди. У пайтда, яъни 1952 йили уйланган эдим. Шундай қилиб мен Тошкентда ишлай бошладим.Бу лавозимнинг масъулияти жуда …