ТРАНСПОРТ КЎПРИКЛАРИ ҚУРИЛИШИ

Кейинги йилларда шаҳарда транспорт-автомашиналар кўпайгани сари кўчаларимиз торайиб қолди. Машиналар ҳаракати натижасида, светофорлар олдида тирбандлики ҳолати кўпайиб қолди. Шунда олдимизда шаҳарнинг ичида 5–6 та кўприк қуриш масаласи кўндаланг бўлди. Собир Раҳимов, Акмал Икромов ва Октябрь районлари ўртасидан Бўзсув канали ўтарди. Нариги томонига ўтиш учун 10–15 км айланиб ўтиш керак бўларди. У ерда жарлик шу даражада эдики, ўртадаги ариқнинг эни 30 …

ЧОРСУ БОЗОРИ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ

Қайсидир йили Қозоғистонда катта майдон очилди, Олмаотадаги катта байрамга бизнинг раҳбарларимиз ҳам борадилар. Шароф Рашидович қайтиб келганларидан сўнг раҳбарларни йиғиб, Олмаотадаги майдонлар, обод бозорларини мақтаб гапирдилар. Йиғилганлар орасида Мадамин Ҳасанович Ҳасанов (Ўзбекистон савдо министри) ва бошка вазирлар бор эди. Ўша маҳалларда Халқлар Дўстлиги саройи қуриб битказилганди. Шароф ака: «Мадамин Ҳасанович, бир катта иншоот қурсангиз. Делегатлар санъат саройига, съездга келишганда, овқатланадиган …