ШАҲАР ҲАЁТИ

С.Х.Имонов Мен 1978 йилдан Тошкент шаҳар савдо бош бошқармасида иқтисодчи лавозимида иш бошлаганман. Иш давомида жуда кўп ижроқўм йиғилишларида иштирок этганман. Воҳид Охунович Козимовнинг инсонийлик ва раҳбарлик салоҳиятидан тўлиқ хабарим бор эди, бу борада мен ўзим устозимга доимо тақлид қилиб келганман. 1982 йилдан бошлаб улар раислик қилаётган ижроқўм аппарат йиғилишларида янги ташкил этилган «Савдо ва маиший хизмат» бўлимида аввал иқтисодчи, …

УМРБОҚИЙ УСТОЗ

А.А.Тожиев Мен у киши билан биринчи учрашган кезларимни ёрқин хотиралар билан эслайман. Шаҳар Бош архитектура бош­қармасига 1974 йил кузда институт йўлланмаси билан ишга келгандим, 1978 йили «Шаҳар фасадлар инспекцияси» ташкил қилиниб, бу йўналишни бошқариш менга топширилгач, биринчи маротаба у киши билан учрашдим. Фасадлар бўйи­ча шаҳар ҳокимияти қошидаги комиссия аъзолари ичида мен энг ёш ходим эдим. Бундан ташқари, бу комиссиядагиларнинг ёши …