ОИЛАМ ҲАҚИДА
Умр йўлдошим Кимёхон тоғамнинг қизи бўлган. Биз Марғилонда, улар Қўқонда яшашарди. Кимёхон 1930 йилда туғилганди. У ўрта мактабни олтин медаль билан битирган. Носирхон тоғам олий маълумотли ҳисобчи эдилар. Аёллари уй бекаси бўлган. Фарзандларининг каттаси Кимёхон, кейингилари Насимхон, Раънохон, Гўзалхон. Кимёхон 1947 йилда Тошкентда олий ўқув юртига киргандан сўнг ота-онаси қизим қийналиб юрмасин деб, Қўқондаги уйларини сотиб, Тошкентга кўчиб келишади. Носирхон …
ҚЎҚОНДАГИ ФАОЛИЯТ
Қўқон темирйўлидан шаҳар партия қўмитасига биринчи котиб бўлиб ўтишим ҳақида тўхталсам, мени у ерга Шароф Рашидович Рашидов илтимоси билан тайинлашди. Унгача Ўрта Осиё темирйўлининг Фарғона бўлинмасида раҳбар бўлиб ишлаб, бирмунча режаларим ҳам бор эди. Мен Қўқон шаҳри партия қўмитаси бюро аъзоси эдим. Чунки шаҳарда бизнинг ташкилот энг катта ташкилот ҳисобланарди. Илгари партия конференциялари икки кун давом этган. Конференциянинг энг фаол …