ТЕЛЕМИНОРА

Халқлар Дўстлиги саройи билан «Пахтакор» стадиони орасидаги майдон шаҳар ҳудудининг энг муаммоли жойларидан бири эди. Метронинг ёнидаги уйлар қурилиши борасидаги муаммолар кўп эди, улар метродан 300 метр узоқликда қурилиши шарт бўлган. Анча жанжаллар бўлди. Кейингилари узоқроқда қурила бошланди. Метро қурилиши юришиб кетгандан кейин телеминорани қуриш масаласига янада жиддий киришилди. КПСС МҚ бунга руҳсат берди. 1972–1973 йилларда телеминорани ҳозирги ўрнига ўрнатиш …

МОСКВАЛИКЛАР ҚУРГАН УЙЛАР…

Шаҳарнинг ўртасига Москвадан келган қурувчилар 20 қаватли уйлар қуриб беришди. Унинг ҳам алоҳида тарихи бор. Пушкин кўчасининг чап томонида майда-пастқам уйлар бўларди. Бир куни Шароф ака Москвадан келдилар-да, айтдиларки, Москва партия қўмитаси биринчи котиби, КПСС МКнинг сиёсий бюро аъзоси В.В. Гришин билан гаплашдим. Унга Москвадаги уйлар ёқиб қолганини айтганимда, у кулиб: «Майли, қуриб берамиз! Лекин сизлар бизга нима қилиб берасизлар?» …